14 Январ 2022 йил 456

Ўғрилик жиноятини содир қилиб, қидирувда бўлган шахс Сариосиёда қўлга олинди

2021 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Сариосиё тумани “Маржона” маҳалласида яшовчи, Ш.Шароф (исм шариф ўзгартирилган) Сурхондарё вилояти ИИБ Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост хизмати батальони ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида, Сариосиё тумани “Маржона” ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушбу ходимлар томонидан 2022 йилнинг 12 январь куни қўлга олиниб, Шўрчи тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига топширилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech