3 Июл 2021 йил 481

Ўғри таниш хонадонидан ўғирлик қилди

Қумқўрғон туманида, 2021 йилнинг 09 июнь куни, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, А.Шамсия туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 08 июнь куни тунги соат 02-30 ларда, яшаш уйида ухлаб ётганида ўзига олдиндан таниш бўлган, шу туманда яшовчи, Қ.Илхом ухлаб ётган хонасига кириб, хонада турган сумкаси ичидаги 300 (уч юз) АҚШ доллари ва 350.000 (уч юз эллик минг) сўм пулларини олиб чиқиб кетганлигини маълум қилган. 19 июнь куни Қ.Илхомга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech