5 Май 2021 йил 512

Ўғри жамоаси қўлга олинди

Шеробод туманида 2021 йилнинг 24 март куни туманнинг “Меҳробод” маҳалласида яшовчи, Х.А. ва туманнинг “Боғиобод” маҳалласида яшовчи, Б.А.лар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 24 март куни тунги соат тахминан 03.00 лар чамасида, Х.А.нинг молхонасидан нархи 2 000 000 (икки миллион) сўмдан бўлган 2 бош қўчқорларини ҳамда Б.А.нинг 7 апрелдан 8 апрель кунига ўтар кечаси ҳовлисидаги қўрахонасидан, нархи 2 000 000 (икки миллион) сўмдан бўлган 2 бош қўйларини номаълум шахслар ўғирлаб кетишганлигини маълум қилишган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шеробод туманида яшовчилар, Ф.Б., Э.Т., А.Б., тумандаги коллеж талабаси, С.А. ва М.Б.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 9 апрель куни Ф.Б., Э.Т., А.Б., М.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech