7 Ноябр 2021 йил 600

Ўғирлик жиноятини содир қилиб, қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Денов туманида 2020 йил январь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ Пробация бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Ибн-сино” маҳалласида яшовчи, С.Содиқ (исм шариф ўзгартирилган) 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech