22 Октябр 2021 йил
494
Ўғирлик жиноятини содир қилиб қидирувда бўлган деновлик аёл Термиз шаҳрида қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Денов туманида яшовчи, Б.Дилфуза 2021 йил 7 октябрь куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати