26 Ноябр 2021 йил
408
Ўғирлик жиноятини содир этиб, қидирувда бўлган шахс Термиз шаҳрида қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2020 йил июль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, шаҳарнинг “Жайхун” маҳалласида яшовчи, С.Муҳиддин 5 ноябрь куни вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан, Термиз шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати