Ўғирлик жиноятини содир этган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Ангор туманида 2021 йил 7 август куни, туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, С.Гулнора туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 7 август куни номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасида турган сейф ичидан 500 (беш юз) АҚШ доллари, жами қиймати 50.381.100 (эллик миллион уч юз саксон бир минг юз) сўм бўлган 5 дона тилло узуги, 2 жуфт тилло зираклари, 1 дона тилло занжирини ва 1.000.000 (бир миллион) сўм бўлган 2 дона кумуш тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, Ж.Лобар содир этганлиги аниқланган. 13 август куни Ж.Лобарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” банди жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати