18 Март 2023 йил 420

“Обод ва файзли маҳалла-юрт кўрки” шиори остида умумҳалқ ҳайрия ҳашари

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10-март кунидаги 111-сонли фармойиши асосида, Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи арафасида 2023 йил 18-март куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, таълим ва тиббиёт муассасалари ва барча шаҳар-туман ИИБлари маъмурий биноларида ҳашар ўтказилди.

Ўтказилган хашар давомида, хашар иштирокчилари томонидан 3000 дан ортиқ (1900 манзарали, 1100 мевали) мевали ва манзарали кўчатлар ҳамда 5000 дан ортиқ гул кўчатлари  экилди, 7000 дан ортиқ дархтлар таглари оқланди, маъмурий бинолар атрофидаги барча ҳудудлар тозаланиб, бўёқлаш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, маъмурий бинолар ҳовлисидаги бўш ерларга қайта ишлов берилиб, баҳорги экинлар тўлиқ экилди ҳамда бинолар атрофидаги кичик ариқлар тўлиқ тозаланди.

Хашар доирасида, ҳудудлардаги профилактика инспекторларининг хизмат уйларида ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech