Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига 2023-2024 ўқув йили учун номзодлар танловини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунги 10-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 23 март кунги 150-сонли буйруғи билан Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лисейига қабул тартибига ўзгартириш киритилиб, эндиликда номзодларнинг ҳужжатлари Ички ишлар органлари томонидан 1 апрелдан 30 апрел кунига қадар расмийлаштирилади.
Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лисейига кириш истагида бўлган фуқароларни қуйида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09:00 дан 18:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси асли;
- Ўрта мактабда ўқиётганлигини тасдиқловчи маълумотнома асли;
Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лисейига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг 1-апрелдан 30-апрель кунига қадар бошқарма ММИ ва КБТХга мурожаат қилишлари сўралади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига номзодларнинг аризалари 2023 йилнинг 1 апрель кунидан олдин ёки 30 апрел кунидан кейин қабул қилинмайди.
Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Катта боғ” маҳалласи, Навбаҳор кўчаси. Сурхондарё вилояти ИИБ Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: (95) 818-06-02
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ВА КБТХ.