14 Июн 2023 йил
553
Номзодларнинг психоэмоционал ҳолатлари ўрганилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психолог ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларнинг психоэмоционал ҳолатларини ўрганиш мақсадида улардан индивидуал-психологик тестлар олинди.
Тест олиш якуни билан ҳар бир номзоднинг натижалари юзасидан хулосалар тайёрланди.
Индивидуал-психологик тестлардан муваффаққиятли ўтган номзодлар саралашнинг кейинги босқичларида иштирок этиш учун тавсия этилди.