13 Ноябр 2020 йил 614

Навбатдаги сайёр учрашув Музработ туманида бўлди

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов 5-ноябрь куни Музработ тумани Ал-Ҳаким ат-Термизий маҳалласида яшовчи ёшлар ва аёллар билан учрашди. Унда 230 нафардан ошиқ музработликлар қатнашди.
Дастлаб, сайёр учрашувда ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга қизиқтириш мақсадида тадбиркор ва ҳунармандлар томонидан кичик бизнес ва ҳунармандчиликнинг муайян йўналишлари бўйича тушунчалар берилди.
Шундан сўнг, аҳоли мурожаатлари тингланди. Асосан имтиёзли кредит олиш, ишга жойлашиш, уй жой ҳужжатларини расмийлаштириш, тадбиркорлигини кенгайтириш ва ҳунармандчиликни йўлга қўйишга доир масалалар кўтарилди.
Жумладан, Музработ тумани Ал-Ҳаким ат-Термизий маҳалласида яшовчи фуқаро Ҳасан Соатов Хасан ҳунармандчилик қилиш учун имтиёзли кредит ажратишни, фуқаро Аброр Аймуратов эса “Чори бобо Агро” фермер хўжалигидаги қуёнчилик йўналишини кенгайтириш масаласида, Шоҳиста Очилдиева эса уй-жой масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Ана шу каби мурожаатларнинг 18 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қўшимча вақт талаб қиладиган 26 та мурожаат эса назоратга олинди. Шунингдек айрим фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech