26 Декабр 2022 йил 374

Наманганлик қидирувдаги шахс Жарқўрғонда қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2022 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирув эълон қилинган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Наманган вилоятида яшовчи, С.Салим (исм шарифлар ўзгартирилган) 14 декабрь куни вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Ноошкора фаолият ва тезкор ҳамкорликни таьминлаш бўлими ҳамда туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ходимлари томонидан Жарқўрғон тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech