13 Октябр 2022 йил
371
Музработда фирибгарлик жиноятини содир этиб қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Музработ туманида 2022 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Музработ тумани “Юртим жамоли” маҳалласида яшовчи, Ж.Икром (исм шарифлар ўзгартирилган) 4 октябрь куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Музработ тумани ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати