2 Феврал 2023 йил 395

Музработ ва Шеробод туманларида 10 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилмоқда

Давлат раҳбарининг топшириқларига асосан Сурхондарё вилоятида ҳам фойдаланишдан чиққан, балл бонитети паст бўлган майдонларни фойдаланишга киритиш, ерга ишлов бериб, унда ҳосилдорлиги юқори бўлган экинлар етиштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун вилоят ҳокимининг Музработ туманига ташрифи давомида ушбу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти, хусусан “Баходир лоғон текстил” қўшма корхонаси томонидан Музработ ва Шеробод туманлари ҳудудидан 10 минг гектар ер майдонини фойдаланишга киритиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишилди.

Қўшма корхона томонидан ер майдонларини ўзлаштириш, фойдаланишга киритиш, юқори ҳосилдорликка эга бўлган пахта навларини етиштириш мақсадида Фарғона вилоятидан 72 та махсус техника ва тракторлар келтирилган. Бугунги кунда тракторлар ёрдамида ўзлаштирилган майдонларни чигит экишга тайёрлаш мақсадида текислаш ишлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар лойиҳалар билан танишиб, ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди. Масъулларга лойиҳаларни пухта ишлаб чиқиш, сифатли амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

Text to speech