29 Феврал 2024 йил 501

Музработ туманида одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш борасида кўргазмали махсус тактик ўқув-машғулоти ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамаоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман Ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда одамлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадига қаратилган махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Мазкур ўқув тактик машғулотида инсонлар ва ҳайвонлар ўртасида қутуриш касаллиги тарқалишининг олдини олиш борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан кўникмалар ҳосил қилинди.

Text to speech