13 Феврал 2025 йил
721
Музработ туманида қизил тоифадаги маҳаллалар ўрганилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида туман прокурори Исломбек Хўжамуродов ва туман ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуровлар томонидан Музработ туманидаги қизил тоифадаги "Дўстлик", "Олмазор", "Дуоба" ва "Музработ дарвоза" маҳаллаларида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилди.
Биринчи навбатда маҳалла ҳудудида “Намунали хавфсиз кўча” ва “Намунали хавфсиз йўлак”ларни ташкил этиш топшириклари ижроси ўрганилиб зарурий топшириқлар берилди.