3 Май 2025 йил 877

Музработ туманида Беш ташаббус олимпидаси доирасида, спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Унда тумандан тузилган қизлар ва йигитлар жамоалари фаол иштирок этиб, юқори спорт маҳорати ва жамоавийликни намоён этди.

Беллашувлар соғлом рақобат ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Ғолиб жамоалар кейинги босқичга йўлланма олди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш ҳамда дўстлик, ҳамжиҳатлик ва жамоавийлик туйғуларини мустаҳкамлашдан иборат.

Text to speech