Музработ туманида 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи ташаббуси билан, оталиққа олинган ёшлар иштирокида Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Келажак авлодни қадимий меросимиз билан таништириш, уларнинг маданият ва тарихга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, куни кеча Музработ тумани 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи У.Р.Шукуров ташаббуси билан, секторда истқомат қилувчи оталиққа олинган ёшлар иштирокида, Шеработ туманидаги Исо ат-Термизий зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида ёшлар зиёратгоҳнинг
тарихи, Исо ат-Термизий ҳаёти ва фаолияти ҳақида мълумот олдилар. Қолаверса ёшлар
манзилда қад рослаган кутубхона ҳамда жавонлардан ўрин эгаллаган тарихий ҳамда бадиий
китоблар дурдоналари билан танишдилар.
Шунингдек саёҳат давомида ёшлар,
қадамжонинг маданий аҳамияти ва тутган ўрни ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.
Умуман олганда, бундай тадбирлар ёшларнинг
бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва улар қалбида бой тарихимизга бўлган ҳурматни
юксалтиришга хизмат қилади.