27 Июл 2024 йил 224

Музработ тумани 3- сектор ҳудудида Сайёр қабул ташкил этилди.

Музработ тумани "Янги ҳаёт" маҳалласи ҳудудида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шукуров Ўткир Рўзиевич ҳамда маҳалла раиси Тўрақулов Бобур Тошниёзовичлар иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда аҳоли томонидан билдирилган 30 дан ортиқ турли масалалардаги таклиф ва мурожаатлари қабул қилинди.

Ушбу сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, тегишлилиги жиҳатидан ҳоким ёрдамчилари, идора ва ташкилот мутасаддиларига йўналтирилиб, ижроси туман 3 сектор раҳбари томонидан алоҳида назоратга олинди.

Text to speech