2 Сентябр 2024 йил 288

Мустақиллик байрами муносабати билан хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллик байрами арафасида Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган Йўл патрул хизмати ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг фарзандларига байрам совғалари улашилди.

Шунингдек, узоқ йиллиар йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида самарали хизмат қилган Фахрий ходимларни ҳам байрам билан табриклаб улар билан дилдан суҳбатлар қурилди.

Text to speech