19 Декабр 2021 йил 622

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий ва бошқа турдаги кўмаклар берилмоқда

Жорий йилнинг 11 ойи давомида “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Реабилитация қилиш маркази”га жами бўлиб 140 нафардан ортиқ дайдичилик ва тиламчилик қилиб юрган шахслар келтирилган шулардан 45-нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, 98 нафари чет эл фуқаролари, 130 нафари эркаклар ва 13 нафарини аёллар ташкил қилади.
Ушбу шахсларга ижтимоий кўмак кўрсатилиб, 39 нафар фуқаронинг яқин қариндошлари топилиб яшаш манзилларига юборилган, 34 нафарини фуқаролик паспортларини қайта тиклаш мақсадида, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига, шаҳар ва туман ИИБларига ва судларга сўровномалар юборилган.
Марказга қабул қилиб олинган, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар энг аввало уларнинг кийим-кечаклари ва ётоқхоналарида дизинфекция ишлари амалга оширилиб, шахсини аниқлаш ишлари олиб борилади. Яъни улар муқаддам жиноят содир этиб, судланганлиги ёки бедарак йўқолган шахслар рўйхатида туриш-турмаслиги барчаси текширувдан ўтказилади. Шунингдек, уларнинг бармоқ излари олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилади. Бундан ташқари марказга уларга тиббий, психологик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
Шу кунга қадар Марказга олиб келинган шахслардан 2 нафарида касаллик аниқланиб, руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган бўлса, 8 нафари Бандлик бошқармаси билан ҳамкорликда бандлигини таъминлаш мақсадида, турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштириш чоралари кўрилган.
Вилоят ҳудудида турли хилдаги жиноятлар содир қилганлиги учун 9 нафари Вақтинча сақлаш хибсхонасига ўтказилган, 81 нафар чет эл фуқаролари Республика ҳудудидан чиқариб юборилган.
Марказга олиб келинган шахсларнинг 7 нафарига биометрик турдаги паспорт расмийлаштирилиб, 4 нафарига нисбатан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилган бўлса, қолган шахсларни шаҳар ва туманларига доимий ёки вақтинчалик рўйхатга қўйиш борасида, худудий ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан туман ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилган.
Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни Реабилитация қилиш бўйича ҳамда шаҳар ва туман ИИБлари билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида 3 та жиноят очилишига эришилди ва 2 нафар қидирувда бўлган шахслар аниқланиб ушланган.
Бундан ташқари, Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилиши билан бирга, уларга жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва қоидаларини сингдиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳам амалга оширилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, уй жой билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун манфаатдор идора ва ташкилотлари, ҳудудий хокимликлар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилаяпди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech