17 Ноябр 2022 йил
307
"Муқаддасдир ватан байроғи" шиори остида маданий тадбир ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида жойлашган "Жарқўрғон минораси"да Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Муқаддасдир ватан байроғи" шиори остида маданий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ҳам иштирок этишиб, 1109-йилдан буён тарих билан ҳамнафас бўлиб келаётган минора тарихи ва шу ерда жойлашган музей фаолияти ҳамда эскпонатлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек ўқувчилар тадбир муносабати билан ташкил этилган "Китоб ярмаркаси"дан ўзбек ва жаҳон адабиёти китобларидан ҳарид қилишди.