2 Август 2021 йил 575

Миржалол маҳалладошига ёғоч дастак билан тан жароҳати етказди

Музработ туманида 2021 йил 22 июль куни соат 23.20 ларда, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Миржалол маҳалладошлари, Т.Искандар, Д.Жўрабеклар билан шу маҳаллада яшовчи, Т.Нозимнинг яшаш уйи ёнида ўзаро жанжаллашиб қолиб, Ҳ.Миржалол қўлида бўлган ёғоч дастак билан Т.Искандарни бошига бир маротаба уриб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 25 июль куни Ҳ.Миржалолга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech