Матонат – имконияти чекланганлар учун имтиёздир
Шохсанам Бозорова дарсдан бўш вақтида бадиий китобларни мутолаа қилишни хуш кўради. Айниқса, Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Сеҳрли қалпоқча” асарларини севиб ўқийди. Шохсанам Бозорова тенгдошлари ўртасида ўтказилган “Зукко китобхон” танловида ғолиб бўлди.
“Инсон қадри учун” тамойили асосида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Шўрчи туманидаги 125-мактаб интернати ўқувчилари ўртасида “Матонат” спорт мусобақалари ва китобхонлик беллашуви ташкил этилди.
-“Матонат” спорт мусобақасида тенгдошлари билан шахмат ўйинини мароқ билан ўйнадик, - дейди Сардор Низомиддинов. - Шахмат ўйинини брайл шахмат доскаси ёрдамида ўйнаймиз. Аввалига гуруҳ бўлиб мусобақада иштирок этдик. Сўнг якка-якка бўлиб, ўзимиз шахмат ўйнадик. Ғолиб бўлишни кутмагандим, аммо ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдим.
Мусобақа ғолибларига ҳомийларнинг эсталик совғалари топширилди.