11 Март 2021 йил 404

Мастликда қилинган безорилик уч нафар шоввозни жавобгар қилди

2021 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 1400лар чамасида, Музработ тумани “Орият” маҳалласида жойлашган “Шахронбек” тўйхонасида, туманнинг “Йўлчи” маҳалласида яшовчилар, Т.С., Т.Ў. ҳамда Ў.Э.лар жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, Бойсун туманидан келган мехмонларни ҳеч бир сабабсиз қўллари билан уриб, уларга енгил тан жароҳати етказишган.Сармаст ҳолдаги қилмишлар жазосиз қолмайди. Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси яъни безорилик билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Инсоннинг ҳар битта ножўя ҳатти ҳаракати учун жавобгарлик белгиланган, халқимиз “Қилмиш қидирмиш!”- деб, бежизга айтишмайди. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech