8 Июл 2023 йил 256

Марказ тарбияланувчилари "Қорабайир" от спорти мактабида машғулот ўташди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга yeтмаганларга ижтимоий -ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тарбияланаётган вояга етмаганларни ёзги мавсумдаги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида "Қорабайир" от спорти мактабида мутахассислар томонидан маҳорат дарси ўтказилди.

Ўтказилган маҳорат дарси давомида, вояга етмаган ёшлар отларнинг ўзига хос ҳусусиятлари ҳақида маълумотларга эга бўлиб, машғулотларда катта қизиқиш ва иштиёқ билан иштирок этишди.

Text to speech