Мард ўғлон! Унутмайди Ватан сизни ҳеч қачон
2001 йил Шўрчи туманида профилактика инспектори лавозимига тайинланган кичик лейтенант А.Сафаров хизмат фаолияти давомида 2004 йил 16 июл куни жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахсни қўлга олган вақтда жиноятчи томонидан икки маротаба санчилган пичоқ натижасида, воқеа жойида ҳалок бўлган...
Юртимизда ҳалол ва пок ишлаган ички ишлар органи ходим борки, доимо эътиборда. Хизматлари эътироф этилган Алиқул Сафаров 2018 йил “Жасорат” мадали билан мукофотланган.
Ички ишлар вазирлиги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси масъул ходими Фаррух Ўсаров, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Шавкат Мусурмонов ҳамда ИИБ ходимлари собиқ ҳамкасблари марҳум А.Сафаровнинг хонадонига ташриф буюрди.
Айни вақтда марҳум Алиқул Сафаровнинг фарзанди Икром Хўшбоқов профилактика инспектори вазифасида отасининг касбини давом эттириб, Ватан тинчлиги ва осойишталиги, ҳалқининг фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.