11 Май 2021 йил
710
Маънавий-маърифий тадбирлар амалда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги ПҚ-5050-сон қарори ҳамда Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш Консепцияси ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 11 май куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари билан Термиз шаҳридаги Археология музейи ва Адиб Собир Термизий номидаги вилоят ахборот-кутубхонасига борилди. Ушбу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ходимларнинг маънавияти ва интелектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакиллантириш, ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати