“Маънавият ойлиги” доирасида Қизириқ тумани ИИБ ходимлари учун саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш консепцияси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 24-мартдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Қизириқ тумани ИИБ ходимларини ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини янги босқичга олиб чиқиш, ходимларнинг маънавий билим даражасини янада кучайтириш мақсадида, жорий йилнинг 1-апрел кунидан 30-апрел кунига қадар ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Қизириқ тумани ИИБ ходимлари билан Абу Исо Ат-Термизий мақбарасига саёҳат ташкил этилди.
Ташкил этилган саёҳат давомида, Абу Исо Ат-Термизий бобомиз қолдирган маданий мероси ҳақидаги маълумотларга эга бўлишди.