26 Апрел 2025 йил 689

“Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Султон Саодат зиёратгоҳига ташриф буюришди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари "Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!" шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, Термиз туманида жойлашган "Султон Саодат" зиёратгоҳига ташриф буюришди.

Ташриф давомида, у ерда мангу қўним топган аждодлар қолдирган бой маъданий мероси, ўтмиши ва тарихи ҳақида танишиб керакли маълумотларга эга бўлишди.

Text to speech