“Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ИИБнинг фахрий устозлари ҳолидан хабар олинди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш борасидаги самарали хизматлари, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаол иштироки, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб хиссасини қўшганлиги ҳамда ИИВнинг тегишли фармойишига асосан, “Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!” шиори остида жорий йилнинг 1 апрель кунидан 30 апрель кунига қадар, ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” муносабати билан, жорий йилнинг 1 апрель куни вилоят ички ишлар бошқармаси масъуллари томонидан вилоят ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда нафақа гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб ҳолидан хабар олинди.
Фахрий устозлар билан учрашув давомида уларнинг яшаш шароити, саломатлиги ҳамда муаммоларини ҳам ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.