16 Апрел 2025 йил
1352
“Маънавият ойлиги” доирасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари музейга ташриф буюришди
Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари "Халқимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлаш энг устувор вазифамиз!" шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Термиз шаҳрида жойлашган “Тарих ва маданият музейи”га саёҳат уюштирди.
Музейга қилинган саёҳат давомида, у ердаги экспонатлар кўргазмаси билан танишиб, бой ўтмиш ва тарихга оид маълумотларга эга бўлишди.