"Маънавият ойлиги" доирасида, ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Қалбларда қўшиқ бўлиб яшаган шоир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтказилди.
"Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий-бурчимиз!" шиори остида ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" доирасида, ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбек шеъриятининг ёрқин вакили Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги муносабати билан "Қалбларда қўшиқ бўлиб яшаган шоир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни ИИВ Сурхондарё академик лицейи директорининг ММваТИБ ўринбосари подполковник А.Ж.Нуркелдиев кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларига шоир Муҳаммад Юсуфнинг ўзбек шеъриятида қолдирган бой маданий мероси ҳақида қисқача сўз юритиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда Жарқўрғон тумани Ёшлар иттифоқи раиси Э.Абдурасулов иштирок этди. Тадбирда ўқувчилар томонидан шоир ҳаёти ва унинг шеърлари ҳақида томошабинларга маълумотлар беришди ҳамда шоир шеърларига басталаган қўшиқ ва саҳна кўринишларини намойиш этишди. Тадбир якунида ўзининг билими ва намунали хулқи билан бошқа тенгдошларига ўрнак бўлаётган бир қатор ўқувчилар академик лицей маъмурияти ҳамда туман ёшлар Агентлиги томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.