15 Май 2023 йил 212

Маънавият ойлиги доирасида ИИОлари ходимларининг маънавият маршрути бўйлаб саёхат ташкил этилди

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Ички ишлар органларида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!" шиори остида 2023 йилнинг                  1 май кунидан 1 июн кунига қадар "Маънавият ойлиги"ни ўтказиш тўғрисидаги Фармойишларига асосан Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳукукбузарликлар профилактикаси бошкармаси ходимлари томонидан Ал-Хаким Ат-Термизий мақбарисига борилди. Зиёрат қилиш давомида                ушбу жойда ташкил этилган музей ходимлари томонидан Ал Ҳаким Ат-Термизий бобомиз ва бошқа Термизий алломалардан қолган бой маданий ва маънавий мерос, уларнинг ҳаёт ва ижод йўллари, мақбаранинг қурилиш тариҳи  ҳақида ходимлар билимларга эга бўлдилар.

Text to speech