21 Апрел 2022 йил
370
“Маънавият ойлиги” доирасида ички ишлар органлари ходимлари тарих билан юзлашди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йил 25 март кунидаги тегишли фармойиши асосида 2022 йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш–олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби Термиз шаҳрида жойлашган Археология музейида бўлишди.
Ички ишлар органлари ходимлари Археология музейида тарихдан сўзлагувчи қадимий асори атиқа ёдгорликлари билан яқиндан танишиб, бой тарихимиз ва ўтмишимиз ҳақидаги маълумотлар орқали чуқур таассуротларга эга бўлишди.