13 Май 2023 йил 207

“Маънавият ойлиги” доирасида аёл ходималар билан давра суҳбати ҳамда психологик-тренинг машғулоти ўтказилди.

 Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Аёл деганда кўз ўнгимизда аввало, улуғ ва табаррук она сиймоси гавдаланади.

 Шу муносабат билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруқ талаблари асосида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мутахассис-психологлари ҳамда психолог-кансультант Нигина Худойбердиева билан ҳамкорликда вилоят Ички ишлар бошқармаси таркибида хизмат олиб бораётган ходималар билан давра суҳбати ва психологик-тренинг машғулоти ўтказилди.

 Ўтказилган давра суҳбати ва психологик-тренингдан кўзланган мақсад ходималарда психологик ҳолатни мустаҳкамлаш учун ҳозирда уларда вужудга келиши мумкин бўлган эмоционал босимни ечиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

 Давра суҳбати ва психологик-тренинг давомида қатнашчилар ўзларини психологик бошқаришнинг баъзи бир усуллари, ўз устида муваффақиятли ишлаш учун керакли шароитлар яратиш йўллари, шахсий ҳаётда ҳусусан оилада вужудга келадиган муаммоларни олдини олиш ҳамда уларга ечим топиш, шахсий кўникмалар ривожалинишини мукамаллаштириш техникалари билан танишишди. Бундан ташқари улар стресс нималиги, унинг олдини олиш ва бартараф этиш йўллари ҳамда стрессга мослашиш усулларини ҳақида маълумотга эга бўлишди.

 Психологик-тренинг сўнггида аёллар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди, шунингдек ўз тассуротлари билан ўртоқлашиб, ушбу кўринишдаги психологик-тренингларни доимий равишда ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб ўтишди.

 Ҳозирда Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш, уларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, уларнинг хизмат ва дам олиш шароитларини яхшилаш, оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш, ходимлардаги руҳий ўзгаришларнинг сабабларини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий, амалий ва тарбиявий профилактик чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Text to speech