29 Ноябр 2022 йил 270

Мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Термиз туманидаги 15-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқувчи ёшларга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг хизмат фаолияти акс эттирилган буклетлар тарқатилиб, керакли тушунчалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда юртимизнинг бой тарихи ва диққатга сазовор обидалари ҳақида маълумотлар бериш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 август кунидаги 669-сонли Қарорига асосан, кузатув хизматлари асосида ички саёҳатлар ташкил этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Text to speech