11 Июн 2020 йил 744

Мактаб ўқувчилари ўғриликка қўл урди

Ангор туманида жорий йилнинг 31 май куни, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи Х.С. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 30 май куни, номаълум шахслар яшаш уйидан фуқаролик паспорти, уйининг кадастр ҳужжатлари, қизининг туғилганлик гувоҳномаси, 8.400.000 (саккиз миллион тўрт юз минг) сўмлик тилло занжирини, 4.550.000 (тўрт миллион беш юз эллик минг) сўмлик 3 дона тилло узукларини ва 700.000 (етти юз минг) сўмлик бир жуфт тилло зирагини ўғирлаб кетишганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Наврўз” маҳалласида доимий рўйҳатда туриб, Тошкент шаҳрида яшовчи мактаб ўқувчиси Х.Я. ва туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчиси Х.А.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган.
2020 йилнинг 1 июнь куни Х.Я. ва Х.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сухондарё вилояти ИИБ Ахорот хизмати

Text to speech