29 Апрел 2021 йил 463

Маҳалладошига тан жароҳати етказиши жиноят иши очилишига сабаб бўлди

Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 7 март куни тахминан соат 22.30 лар чамасида, туманнинг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи, М.А. маҳалласи ҳудудида, маҳалладоши, Қ.А.ни қўли билан дуч келган жойига уриб, Қ.А.га “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech