8 Феврал 2024 йил 279

"Маҳалла ободлиги юрт фаровонлиги" 3-сектор ҳудудидаги "Катта боғ" маҳалласидан "Боғиобод" маҳалласигача бўлган йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Тимур Исмaилов Камалатдиновичнинг топшириғига биноан Сурхондарё вилояти Шеробод тумани "Катта боғ" маҳалласидан "Боғиобод" маҳалласигача бўлган кўча атрофларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Бунда барча ташкилотлар жалб қилинган ҳолда аҳолининг шарт-шароитларини янада яхшилаш мақсадида маҳаллаларни ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ҳамда дарахтларни оқлаш, таъмирталаб йўл атрофларини асфальт қоплама учун тайёрлаш ишлари давом этмоқда.

Text to speech