20 Май 2020 йил 372

М У Н О С А Б А Т

2020 йил 17 май куни Телеграм мессенжерининг бир қанча каналларида “Дан ходимлари ва ИИБ формасида юрувчиларни чиндан яхши кўраман, аммо Биз ҳам қоидани бузишига йўл қўймаймиз, ҳамма қонун олдида тенг, Конституциямиз эсдан чиқмаслиги керак! Ушбу холатга Дан Ходимларидан Расмий мунособат беришини кутиб қоламиз! (16май 2020йил, соат 11:51, Термиз мангузар-пост чоррахаси)” сарлавҳаси остида ҳавола этилган хабарга.
Сурхондарё вилояти ЙҲХБ сиз азиз фуқароларимизни жамоатчилик назоратида фаоллигингиз, ён-атрофда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга, жумладан ҳуқуқбузарликларга бефарқ эмаслигингиз орқали жамиятимизда қонун устиворлигини янада мустаҳкамлашда фаол кўмакчи бўлиб келаётганингиз учун ўз миннатдорчилигини билдиради. Ўйлаймизки бу сай-ҳаракатларингизни ИИО ҳодимлари билан елкама-елка туриб кенг жамотчиликка ҳам тарғиб этасизлар. Ижтимоий тармоқлар орқали ҳаракатдаги фаолиятларингда барча фуқароларни мамлакатимиздаги мавжуд қонун-қоидаларга қатъий амал қилишларига чорлайсизлар.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати

Text to speech