29 Май 2025 йил
645
Эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан навбатдаги ўқув семинар машғулоти ўтказилди
Машғулот давомида мутахассислар томонидан, Сурхондарё вилояти ИИБ шахсий таркиби ва шахар-туман прокуратура ходимларига “Ҳодиса жойини кўздан кечириш ва ашёвий далилларни сифатли олиш ва қадоқлаш” ҳамда оғир ва ўта оғир жиноятларни фош этиш, шахси номаълум мурдалар ва бедарак йўқолганларни аниқлашда ДНК намуналарини олиш тартиби юзасидан тегишли тушунчалар берилди.
Шу билан бирга ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.