30 Июн 2022 йил 254

“Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи-халқдир” шиори асосида тарғибот тадбири ўтказилди

Хабарингиз бор, ҳозирда юртимиз бўйлаб кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳаси ҳамда ушбу лойиҳага аҳоли томонидан билдирилган таклифлар кенг муҳокама қилинмоқда. Қумқўрғон ва Шўрчи туманларида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳамда қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ҳам ушбу сиёсий жараёнга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов бошчилигидаги масъуллар томонидан ташкил этилган Конституциявий ислоҳотларнинг мазмун моҳиятига бағишланган тадбирларнинг навбатдагиси Қумқўрғон туманида ташкил этилди. Туман фаоллари, фахрийлар, хотин қизлар ва ёшлар иштирок этган тадбирда Бош қомусимизни бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш ҳамда унга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш умумдавлат аҳамиятига эга муҳим масала эканлиги таъкидланиб, киритилаётган ўзгаришлар таҳлил қилиб берилди.
“Конститутициянинг ягона манбаи ва муаллифи-халқдир” деган шиор асосида ўтказилаётган мулоқотларда қонун ижодкорлари ҳам иштирок этишиб Олий Мажлис палаталари томонидан тузилган Конституциявий комиссия, шунингдек Конституцияни такомиллаштириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилаётган meningkonstitutsiyam. Портали, Telegram бот, Coll-марказлар фаолияти хусусида маълумотлар беришди.
Шўрчи туманида бўлиб ўтган мулоқотда Маҳалла раислари ёшлар етакчилари фаол аёллар ҳоким ёрдамчилари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакилларига тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан эндиликда давлат бош ислоҳотчи эмас, халқ ана шу мақомда бўлишини таъминлаш учун кониституциявий ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Бош қомусимизда акс этадиган моддаларнинг аҳамияти ҳусусида батафсил маълумотлар берилди.
Аҳоли билан юзма-юз учрашаётган тарғибот гуруҳи аъзолари бош қомусимизни такомиллаштириш борасида фуқаролар томонидан билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслиги-ю, даҳилдорлиги чандон ошганлигини таъкидлашди.
Айтиш керакки, бу каби муҳокама-муносабат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида ана шундай уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Қувонарлиси, мазкур жараёнларга ҳалқимиз ҳам ўз ташаббус ва таклифларини билдиришиб, фаоллик кўрсатишаяпти. Зеро, янги Ўзбекистоннинг янги конституцияси эртанги фаровон турмушимизнинг пойдеворидир.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech