Кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилди
Юртимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, унинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосининг барқарорлигини таьминлаш, карантин муносабати билан жорий этилган чекловларни инобатга олиб, Термиз Транспорт прокуратураси, Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таьминлаш бошқармаси ҳамда Термиз Минтақавий темир йўл узели ҳамкорлигида темир йўл тизимида ишловчи ходимларга енгиллик яратиш максадида, Термиз Минтақавий темир йўл узели маъмурий биносида “Наврўз” наслчилик чорвачилик мажмуасида етиштирилган гўшт, сут ва сут маҳсулотлари, 30 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат арзонлаштирилган “Кўчма савдо ярмарка”си ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати