8 Июл 2024 йил
373
Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги доирасида Ангор туманида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ангор
туманида "Кибер маданиятни юксалтириш ойлиги - Cyber month
Surxandarya" доирасида ушбу жиноятларнинг олдини олишга қаратилган аҳоли
ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.
Бунинг мисоли сифатида, Ангор туманининг
"Гиламбоб" маҳалласида Ангор туман ички ишлар бўлими Жамоат хавсизлиги
хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи ва Ангор туман ички ишлар
бошқармаси Жамоат хавсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими
профилактика инспектори ва мобил гуруҳ вакиллари иштирокида аҳоли учун
айни йўналишда тушунтириш тарғибот-ташвиқот тадбирларида фуқаролар ўзларининг
кибержиноят ва унинг турлари борасида маълумотларга эга бўлишди.