21 Январ 2025 йил
432
“Кибер маданиятни юксалтириш” доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
“Кибер маданиятни юксалтириш” доирасида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан кўча ва жамоат жойларида ҳамда туризм намойиши объектлари атрофида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур тарғибот тадбирлари давомида, фуқароларнинг фирибгарлар тузоғига тушиб қолмасликлари, ўз шахсий маълумотлари ва банк пластик карталарини бегона шахсларга ва номаълум аккоунтларга бериб ушбу жиноят турларидан азият чекиб алданиб қолмасликлари юзасидан огоҳликка чақирилиб, кибержиноят ва унинг турлари ҳақида тегишли маълумотлар берилмоқда.