25 Октябр 2024 йил 385

Касб фахрийлари эъзозланди

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг раҳбарияти ва масъуллари томонидан 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Тергов бўлинмаларида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирги кунда нафақа гаштини сураётган фахрийлар ҳолидан хабар олинди. Фахрийларга байрам табрикномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ташрифдан кўнгли шод бўлган фахрийлар ҳозирда Тергов бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган ёш терговчи ва суриштирувчиларга ўзларининг устозлик ўгитларини беришга доим тайёрлигини, бу борада вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси билан доимий равишда ҳамкорлик қилиш ишларини давом эттириб келаётганликларидан мамнун эканликларини билдиришиб, байрам баҳонасида йўқлаганларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Text to speech