19 Сентябр 2022 йил 323

Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ўртасида "касбий тайёргарлик ойлиги" доирасида ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг "Касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, 19-сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимларига йиғин сигнали берилиб ходимларнинг ташвиш қоплари текширилди.

Шунингдек, ходимларнинг жанговар шайлигини ошириш мақсадида ПМ ва АКМ қуролларини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, жисмоний ва жанговар сифатларини ошириш мақсадида машғулотлар олиб борилди.

Шундан сўнг Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси шахсий таркибининг жисмоний ва жанговар сифатларини ошириш мақсадида саф машғулотлари ҳам ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида “Касбий тайёргарлик ойилиги” доирасида ички ишлар органлари ходимларининг жисмоний ва жанговар тайёргарликларини янада оширишга қаратилган турли машуғулотлар ўтказилиши давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech