Карантин: энг муҳими аҳолининг саломатлиги
Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи 3 сектор раҳбари подполковник Ў.Шукуров томонидан жорий йилнинг 2-апрель куни 3-сектор ҳудудидаги Ариқошган маҳалласи ҳудудидаги озиқ-овқат дўконлари, дорихоналарда крантин ва санитария-эпидемалогия қоидаларига риоя этилиши аҳволи ҳамда аҳоли учун зарур озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотларнинг узлуксиз етказиб берилиши, заҳираси, нарх-наво ва бошқа зарур масалалар ўрганилиб, тадбиркорларга тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганиш натижасида, “Ариқошган” маҳалласи аҳолисига арзонлаштирилган озик-овкат маҳсулотлари имтиёзли арзон нархларда сотилиши таьминланди.
Шунингдек, коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида “Ариқошган” маҳалласида хлорамин эритмаси тайёрланиб маҳалланинг ички кўчаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати