6 Апрел 2020 йил 703

Карантин: “Эзгулик отряди” Бойсун туманида

Бойсун тумани 3 сектор раҳбари, ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Э.Нуруллаев бошчилигида ички ишлар органлари ходимлари билан биргаликда, ички ишлар органларида ташкил этилган Эзгулик отряди Дарбанд, Темир Даовоза, Шифобулоқ, Хўжабулғон, Сайроб, Даҳнаижон ҳамда Тиллакамар маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтоз, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган хонадонларга ташрий буюриб “Уйда қолинг!” шиори остида карантин қоидаларига ва белгиланган чекловларга қатъий риоя этиш ва жамоат жойларида ниқобларни тақиб юриш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришди.

Ташриф этилган хонадон эгаларига, санитария ва гигиена ниқоблари, озиқ-овқат маҳсулотларини топширишди.

Хонадон соҳиблари ушбу қилинган меҳр ва мурувватдан хурсанд бўлишиб, муҳтарам Президентимизнинг олиб бораётган сиёсатларига ҳамда бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус панденимининг олдини олиш борасида қилаётган таҳсинга сазовор халқпарвар ишлари учун ташаккурлар айтишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech